Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича “Йўл харитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хорижий турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан таълим ва фан соҳасида тажриба алмашиш мақсадида институтда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида мунтазам хорижий мутахассислар билан дарс машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
Бугун Кастомону университети профессори, тарих фанлари доктори Жавдат Якуб ўғлининг «Буюк Турон ҳукмдори Амир Темурнинг ҳаёти ва жаҳон тарихидаги ўрни» мавзусидаги машғулотлари бўлиб ўтди.
Айтиш ўринлики, мазкур дарс машғулотлари иккала университет ўртасида тузилган шарномага мувофиқ ўтказилмоқда ҳамда келгусида бу каби даср машғулотлари, ўзаро илмий-амалий конференциялар ташкил этиш ва бошқа кўплаб тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш кўзда тутилган.
Амир Темурнинг шахсияти ва фаолияти дунё тарихида жуда улкан аҳамият касб этган бўлиб, унинг ҳаёти ва фаолиятига доир кўплаб манбалар мавжуд.
Мазкур манбалар асосида тайёрланган дарс талабаларда ҳам, шунингдек, дарсда иштирок этган профессор-ўқитувчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Дарс якунида Жавдат Якуб ўғли талабаларни қизиқтирган бир қанча саволларига ҳам атрофлича жавоб бериб ўтди.