9 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида III Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси доирасида «Замонавий амалий-безак санъатининг бадиий тили» номли халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал нур конференция иштирокчиларини муборакбод этар бугунги кунда бадиий таълим соҳасида олиб борилаётган илмий фаолият ижод фаолиятдан қолишмаган ҳолда ривож топиб бораётганини алоҳида қайд этиб, бугунги конференцияда янграйдиган илмий-таҳлилий маърузалар албатта, келгусида соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Конференция доирасида юртимиз мутахассислари билан биргаликда Франция, Австралия, Россия, Туркия, Озарбайжон Уммон ва бошқа кўплаб хорижий давлатлардан тадқиқотчилар иштирок этиб, бугунги кунда амалий безак санъатининг дунёдаги ривожи, анъаналар, тарихий риволаниш босқичлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар тақдим этди.
Конференция сўнгида барча маърузачилар сертификатлар билан тақдирланди.
Ушбу илмий анжуманда бошқа кўплаб таниқли олимлар, ва ижодкорлар қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг педагогик жамоаси ҳамда магистрантлари ҳам фаол иштирок этди.