Бугун (13 ноябрь) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, кредит-модуль тизимини амалда татбиқ этишдаги асосий муаммоларга бағишланган йиғилиш ва онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур йиғилишда юртимиздаги барча давлат олий таълим муассасалари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг
ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида
– Ўқув ишлари бўйича проректор;
– Факультет деканлари ва уқув ишлари бўйича декан ўринбосарлари;
– Ўқув-услубий бўлимининг барча ходимлари;
– Магистратура ва сиртқи бўлим бошлиқлари;
– Барча кафедра мудирлари;
– Барча профессор-ўқитувчилар иштирок этишди