Маълумки, 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Бугун юртимиз бўйлаб ушбу қонун қабул қилинган куннинг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари томонидан институте талаба ёшлари ўртасида «Муқаддасдир- Ватан байроғи»- мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Иншоларни текшириб баҳолаш учун, кафедра мудири- филология фанлари номзоди Назокат Жураева ва кафедра ўқитувчилари – филология фанлари номзоди Насиба Жуматова ва Гулчеҳра Қобиловалар жалб қилинди ва иншолар холисона баҳоланди.
Танловда қатнашган талабалар қуйидаги тартибда баҳоланди ва ўринлар берилди:
1- Ўрин: Мирзаолимова Хумора (Китоб графикаси, 3-к.)
2- Ўрин: Юсупова Назокат (Китоб графикаси, 3-к.) Шейнфелд Эстер (китоб графикаси, 3-к.),
3- Ўрин: Кокина Даря (Музейшунослик, 2-к.), Хусанова Шахризода (Китоб графикаси 3 к.), Булаганова Нозима (Санъатшунослик, 2-к)
4- Ўрин: Тагирова Ляйсан (Музейшунослик, 2-к.), Собиров Хожимурод (Музейшунослик, 2-к.), Ло Тинчжи (Китоб графикаси, 3-к.)
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, талабаларнинг фикр-мулоҳазаларига назар солар экансиз, уларнинг онгу-тафаккурида Ватанимиз байроғига нисбатан юксак ҳурмат ҳамда чексиз фахр ифтихор туйғуларининг мужассам эканлигига гувоҳ бўласиз.