Кейинги беш йиллик Ўзбекистонда жаҳон тарихи учун ҳам ноёб ҳисобланган туб ислоҳотлар ва янгиланишлар амалга оширилди.
Муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда».
Халқаро доирада эса очиқлик ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида жаҳон ҳамжамияти билан мустаҳкам ва ишончли ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.
Ўз навбатида, юртимиздаги олий таълим тизими ҳам тубдан янгиланди. Тизимга дунёнинг илғор таълим стандарлари кенг жорий жорий этилмоқда.
Албатта, ушбу жараён сизу биздан ҳам юксак тайёргарликни, замон билан ҳамнафас бўлишни жумладан, хорижий тилларни мукаммал ўрганишни талаб этмоқда.
Бунга эса давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётгани қувонарли. Давлатимиз Раҳбари шахсан хорижий тилларни ўрганишни ривожи юзасидан видеоселектор йигиилиши ўтказдилар ҳамда соҳадаги камчиликларни таҳлил этиб бу борада бир қанча вазифаларни белгилаб бердилар.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган давлат бошқаруви органлари 2021 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари)ни ташкил этиш чораларини кўриш вазифаси белгиланди.
Институтимизда ҳам ушбу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган бир қанча чораларни кўриб келмоқдамиз.
Хусусан, институт ходимларининг ва талаба-ёшларининг хорижий тилларни билиш даражасини янада ошириш, уларга тил ўрганишлари учун муносиб шароит яратиш мақсадида FANUR Education илмий-инновацион ўқув маркази билан шартнома имзоланди.
Бугун институтимизда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори ўринбосари Фаррух Аминов, FANUR Education илмий-инновацион ўқув маркази директори Нурулло Назруллаев, АҚШда ташриф буюрган хорижий тил мутахассислари – Жаноб Картер Холл ва Холли Холл хонимлар билан учрашдик.
Самимий руҳда ўтган учрашувда бугун юртимизда чет тиллаpни ўрганишга қаратилаётган эътибор, бунинг натижасида хорижий давлатларда юртимизга бўлган қизиқиш ва эътиборнинг янада ошиб бораётганлиги, шу баробарда ижодкорлар учун ўз ижодини жаҳонга олиб чиқишлари, дунёдаги санъат ва ижод янгиликларидан кўпроқ хабардор бўлишлари учун ҳам тил ўрганиш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Жаноб Картер Холл ва Холли Холл хонимлар ҳам юртимиз санъати ва маданияти ҳурматлари юксак эканлигини алоҳида таъкидлаб, бугунги учрашувдан мамнун эканликларини баён қилдилар.
Шундан сўнг чет тилларини ўрганишга қизиқувчи институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун инглиз тилидан очиқ дарс ташкил этилди.
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори