Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияcи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, Конституциянинг нафақат ҳуқуқий томонларини, балки унинг фалсафий негизини кенгроқ тушунтириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Амалий санъат ва дизайн» факультети талабалари ўртасида «Конституция ҳуқуқ ва бахтимиз кафолати» мавзусида викторина ўтказилди.
Викторинада «Компьютер графикаси ва бадиий фото» таълим йўналиши талабаларидан иборат «Адолат», «Интерьерни лойиҳалаш» таълим йўналишининг билимдон ёшларини жамлаган «Аристократлар», «Реклама ва амалий графика» таълим йўналиши талабаларидан иборат «Ҳумо» жамоалари ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказдилар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон манфаатлари ҳимоя қилинишининг асосий кафолатидир. Қабул қилинган қонунларга Конституция асосий пойдевор ҳисобланади. Шу маънода, ёшлар викторина саволларига аниқ ва таҳлилий жавоб бериш орқали бош Қомусимизни теран англай олганлари ва унда кўрсaтилган ҳуқуқ ва бурчларидан яхши хабардор эканликларини намоён этдилар.
Ҳайъат азолари қарори ва викторина натижаларига кўра, ўз ҳуқуқий билим ва саводхонлиги билан ажралиб турган «Аристократлар» жамоаси фахрли 1-ўринни, «Ҳумо» жамоаси эса 2-ўринни ҳамда «Адолат» жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади.
Викторина саволларига жавоб алоҳида фаоллиги билан ажралиб турган Жумабаева Нурдона диплом билан тақдирланди.