Конституция – адолатнинг бош мезони, миллий ўзлигимизнинг юксак намунасидир.

Давлат рамзлари миллийлигимиз, тарихимиз, бугунимиз ва эртанги умидимизни ифодалаган миллий маънавий бойлигимиздир. Дунё тан олган инсонпарварлик ғояларини ўзида тўлақонли акс эттирган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бирдамлигимизнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Конституция – адолатнинг бош мезони” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида меҳмон сифатида иштирок этган Юридик фанлари доктори, профессор Халимбой Бобоев бош Қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, бош Қомусимизнинг яратилиш тарихи, унга киритилган ўзгартиришлар, шунингдек, Конституциямизнинг жамиятдаги муҳим ўрни ва демократик ислоҳотларнинг таянчи эканлиги ҳақида атрофлича маъруза қилди.

Ҳуқуқий демократик давлатнинг энг асосий принципларидан бири – бу қонун устуворлигидир. Шу боисдан давра суҳбатида Конституция – юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуришнинг асосий воситаси эканлиги алоҳида таъкидланди.

Талабалар, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олдилар.