Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети ижодкор талабалари ўртасида «Конституция-бахтимиз қомуси» мавзусида ижодий ишлар танлови ташкил этилди.
Тадбирни институт Тасвирий санъат факультети декани Шихназар Жуманиязов очиб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни қутлади. Конституциямизга бўлган ҳурматларини ўз ижодий асарлари орқали ифода этишни мақсад қилган ижодкор талабаларга омад тилади.
Талабалар томонидан ишланган ишлар комиссия аъзолари – Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси мудири Жамшид Рашидов, шу кафедра досентлари Носир Хусанов, Нусратилла Абдуллаев, Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Илҳом Халилов, шу кафедра катта ўқитувчиси Алишер Ҳамдамовлар томонидан баҳоланди.
Танлов якунига кўра:
биринчи ўрин – Графика: дастгоҳ ва китоб графикаси таълим йўналиши 1-босқич талабаси Хасан Азимжонов;
иккинчи ўрин – Рангтасвир: дасргоҳли таълим йўналиши 1-босқич талабаси Фаррух Мамадиёров;
учинчи ўрин – Рангтасвир: маҳобатли таълим йўналиши 1-босқич талабаси Шералижон Жўраевганасиб этди.
Танловдаги фаол иштироки учун Фильмнинг тасвирий ечими таълим йўналиши 3-босқич талабаси Дурдонабону Аминова сертификат билан тақдирланди.