Бугун 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун.

Бугун 10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун.

Тинглаганимизда ва жўр бўлиб куйлаганимизда қалбимизни чексиз фахр ва ифтихор туйғуларига тўлдирадиган, Ватанимизни, ватанпарварлигимизни мадҳ этадиган Мадҳиямизда халқмизнинг кўп минг йиллик тарихи, орзу-интилишлари, бетакрор табиати, бугунги дориломон кунлар шукуҳи ўз аксини топган.

Мана 29 йилдирки, Мадҳиямиз садолари жаҳон бўйлаб янграб, жонажон Ўзбекистонимиз, мард ва танти халқимизнинг номини улуғлаб келмоқда.

Қадрли дўстлар, барчангизни ушбу сана билан муборакбод этган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, ҳар биримизнинг она Ватанга бўлган чексиз муҳаббатимиз шу юртнинг давлат рамзларига бўлган муносабатимизда ҳам ўз аксини топади.

Худди шу тарзда биз она диёримизнинг байроғи ва гербини кўрганимизда, мадҳиясини тинглаганимизда қалбимиз бир олам ғурур ва ҳаяжонга тўлиши бежиз эмас.


Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори