Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида бўлиб туришибди.

Аввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчилари – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Муниса Мухамедова ҳамда кафедра катта ўқитувчиси Шахноза Қосимовалар малака ошириш мақсадида Озарбайжон давлат маданият ва санъат университетида бўлиб туришибди.

Хусусан, улар малака ошириш режаси доирасида бугунги кунни Озарбайжон Музей ёдгорликлари ва бадиий предметлар илмий реставрация марказида ташкил этилган амалий дарсларда иштирок этишдан бошлашди.

Амалий дарс жараёнини марказ директори, профессор, санъатшунос Зарифе Меликова, марказ бош муҳофизи Ирана Ибрагимова ва Озарбайжонда хизмат кўрсатган рассом, олий тоифали реставратор, Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими Натик Сафаровлар олиб бормоқда.

Шунингдек, малака ошириш жараёнида ушбу марказдаги ранг тасвир реставрацияси ва амалий санъат реставрацияси бўлимлари фаолияти хамда экспонатларни таъмирлаш жараёнида ҳужжатлаштириш асослари, илмий паспортларини расмийлаштириш ҳолатлари хам батафсил ўрганилди.

Институт профессор-ўқитувчиларининг ушбу хизмат сафарлари 28 декабрга қадар давом этади.