Маълумки, жорий йил 15 ноябрдан 4 декабргача Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари – маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Илҳом Халилов, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси доценти Абдумажид Сагатов, ушбу кафедранинг катта ўқитувчиси Умида Хамраева, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси профессори Аслиддин Калонов, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Шахло Абдуллаева Cанъат тарихи ва назарияси кафедраси доценти Фарида Максумовалар Роccия Федерациясининг А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат Бадиий саноат академиясида малака ошириб қайтишди.
Бугун улар профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлари учун мазкур сафар тафсилотларига бағишланган махсус семинар ташкил этди.
Ушбу семинарда Роccия Федерациясининг А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат Бадиий саноат академиясида йўлга қўйилган ўқув ва илмий жараёнлар, кафедралар фаолияти, ўқув устахоналари, талаба-ёшларнинг қизиқишлари, кафедралар фаолияти муассаса тарихи, бугунги ютуқлари, шунингдек, ўрганишимиз ва институте амалиётига жорий этиш мумкин бўлган жиҳатлари, ўзига хосликлари ҳақида маълумот берилди.
Ўз навбатида, мазкур муассаса талабалари ва профессор ўқитувчиларининг ҳам Ўзбекистон маданияти, тарихи ва бугунги ютуқлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга эканликлари ва кўпчилигининг келажакда юртимизга ижодий сафар қилиш ниятлари борлиги ҳам та;кидланди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2 декабрь куни институт ректори Нодирбек Сайфуллаевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалга оширилган хизмат сафари доирасида ушбу таълим муассаси билан ўзаро алоқаларнинг кейинги ривожи учун муҳим бўлган бир қанча вазифаларни ўз ичига олган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.