Камолиддин Беҳзод номидаги Миий рассомлик ва дизайн институтига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 101-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бир гуруҳ тарбияланувчилари ташриф буюрди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миий рассомлик ва дизайн институтига Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 101-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бир гуруҳ тарбияланувчилари ташриф буюрди.

Ёшларни келажакда касб-ҳунарга йўналтириш ва истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида ташкил этилган ушбу ташрифда ўқувчилар институтнинг Бадиий кулолчилик кафедраси томонидан ташкил этилган маҳорат дарсларида қатнашишди.

Мазкур маҳорат дарсида ўқувчиларга профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар томонидан кулолчилик сир асрорлари, ишлаш жараёни, амалий санъат асарларини таъмирлаш сирлари ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, ўқувчи-ёшлар ўз қўллари билан кулолчилик буюмларини ясаб кўриш имконига эга бўлишди.
Сўнгра институтда ташкил этилган дарс жараёнлари, талаба-ёшлар ҳамда профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ижодий иш намуналари билан яқиндан танишишди.