Бугун юртимизда илм-фанни ривожлантириш, провардида эса мамлакатимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш учун олий таълим тизимида туб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, олий таълим муассасаларини халқаро рейтингларига киритиш, шу асосда таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Дилафрўз Қурбонова ташаббуси билан профессор-ўқитувчилар учун «Scopus вa Web of Science базасида мақолалар чоп этиш» мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Унда меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон Миллий университети Халқаро рейтингни ривожлантириш бўлими бош мутахасисси Озодбек Неъматов томонидан Scopus вa Web of Science базасидаги журналларни саралаш, мақола нашр этиш тартиби, талаблари, ушбу журналларда мақола эълон қилишнинг институт рейтинги ошишига бевосита таъсири, ушбу базага юртимиз журналларини киритиш борасида амалга оширилаётган ишлар, алдамчи (йиртқич) журналлардан эҳтиёт бўлиш тўғрисида тақдимот орқали батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олди ҳамда бу каби семинарларни яна кўплаб ўтказиш борасидаги таклифлар ҳам ижобий қабул қилинди