Rektor tabrigi

Ассалому алайкум!
Қадрли Устозлар!
Азиз талаба-ёшлар!

Сиз азизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Барчамиз шу азиз Ватаннинг фарзанди ўлароқ, уни жонимиздан ортиқ севамиз. Унинг ҳар бир қарич ери, мусаффо осмони, самимий, меҳнаткаш ва ватанпарвар инсонлари биз учун муқаддас. Қалбида шу юртга муҳаббати бор бўлган ҳар бир инсон, ҳар бир фуқаро қай маънода Ватан ҳимоячисидир.

Шундай экан, барчангизни ушбу айём билан муборакбод этмоққа ҳақлимиз. Юртимизда бугун ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамлик абадий бўлсин, Янги Ўзбекистон тараққиётига хизмат қилиш барчамизга насиб этсин!

Эҳтиром ила,
Аббосжон Мирзораҳимов, 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори