Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2022 йил 1-чорак жорий йилнинг 15 январидан 15 февралига қадар мустақил изланувчилар институтига ҳужжатлар қабули бошланди.
Ҳужжатлар phd.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.
МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА
ТАЛАБГОРЛАР ҚУЙИДАГИ ХУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРАДИ:
- Ариза;
- Қисқача биографик маълумотнома;
- Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусҳаси;
- Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
- Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар допломи нусхаси;
- Иш жойидан тавсифнома.
Мурожат учун манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мироншох кўчаси-123 уй, Телефон: (8-371) 255-98-39; 99-868-08 54