Институтнинг «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилган мазкур семинарларда таъкидланганидек, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси юртимизда сўнгги беш йилликда амалга оширилган улкан ислоҳотларнинг йўналишини белгилаб берган мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми ўлароқ, халқимизнинг орзу-умидлари, бугунги юксак мақсадларини ўзида ифода этади.
Ушбу стратегияда бугун юртимизнинг тараққий этиши ва жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари қаторига олиб чиқиш учун муҳим бўлган барча жабҳалар қамраб олинган бўлиб, унинг амалга ошириш учун қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳам аниқ белгилаб берилган.
Яна бир эътиборли томони ушбy ҳужжатда олий таълим тизими ва унинг келгуси истиқболига оид бир қанча муҳим масалалар ифода этилган бўлиб, жумладан, 46-мақсадда Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш кўзда тутилган бўлса, 47-мақсадда 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва THE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш белгиланган.
Шунингдек, қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш (48-мақсад) ва 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш (49-мақсад) каби масалалар ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, бyларнинг амалга оширилиши шубҳасиз, олий таълим тизими, провардида эса бутун мамалакатимиз тараққиёти учун муҳим жараён ҳисобланади.
Шу билан бирга, ушбу ўзгаришлар соҳада фаолият юритаётган ҳар бир инсон учун юксак масъулият ҳам юклайди. Негаки, кундан кунга жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашиб бораётган мазкур тизимда фаолият юритар экан, ҳар бир ходим ўз устида ишлаши ва илғор таълим методларини амалда қўллай билиши лозим.
Семинарда айни шу жиҳатларга ҳам алоҳида урғу берилди.