Йиғилиш аввалида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра, Юлдуз Нарзиева Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультети декани лавозимига ҳамда Ҳусниддин Раджапов ушбу факультетнинг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Мажлисни очиб берар экан, институт ректори Аббосжон Мирзорахимов бугун олий таълим муассасасида фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим олдида аввало, талабаларга сифатли таълим олишлари ва етук мутахассис бўлиб етишишлари учун муносиб шароит яратиб бериш вазифаси турганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, йиғилишда:
– профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг давомати;
– институт ректорининг 2022 йил 21 февралдаги 54-U сонли буйруғининг ижроси;
– 19-26 февраль кунлари институтга юқори ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларнинг ижроси;
Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими фаолиятига доир маълумотлар;
– тўлов-шартнома асосида таълим олаётган талабаларнинг тўловларни амалга ошириш ҳолати каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича мажлис иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.