Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон қарорнинг 10-банди ҳамда 11.1-банларида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Фанлар академияси Санъатшунослик институти билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар ҳар бир ҳудуднинг миллий урф-одатлари, халқ амалий санъати ва миллий давлатчилик тарихини ўзида акс эттирган, шунингдек, хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотадиган музейлардаги ноёб экспонатлар реплмкациялари асосида янги ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналарини тайёрлаб, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш вазифаси белгиланган.
Мазкур вазифалар юзасидан Ўзбекистон Бадиий академияси Камоллиддин Беҳзод номидаги Шарқ Миниатюра санъати музейи томонидан ноёб экспонатлар репликациялари асосида янги ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрланган ва эътиборингизга ҳавола қилинмоқда.