2019 йилнинг 1-чорагида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига жисмоний ва юридик шахслардан жами 1224 та мурожаат келиб тушган.
Уларнинг 268 таси (21,9%) ёзма, 93 таси (7,6%) электрон, 98 таси (8%) оғзаки, 765 таси (62,5%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.
Фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаат қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ижроси вазирлик раҳбариятининг доимий назоратига олинган.
Мурожаатларнинг:
👉 943 таси вазирлик аппаратида кўриб чиқилган;
👉 181 таси ҳудудий идораларга юборилган;
👉 100 таси тегишлилиги бўйича идора ва ҳокимиятларга юборилган.
Мурожаатларда энг кўп ўқишга кириш, ўқишни кўчириш, ўқишни тиклаш, тўлов-контракт масалалари кўтарилган.