“Тасвирий санъат фестивали” доирасида 2019 йилнинг 25 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Санъат ва бадиий таълим: инновацион жараёнлар ва XXI асрга доир самарали ўзаро таъсир масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция қуйидаги шўъбаларда иш юритади:
- XXI аср бошларида санъат ва бадиий таълимда инновацион жараёнларнинг самарали ўзаро таъсир масалалари.
- Санъатшунослик ва бадиий танқидчиликнинг долзарб муаммолари.
- Моддий ва номоддий маданий меросга янги назар.
- Ёшларнинг эстетик дидини юксалтиришда санъат ва маданиятнинг ўрни.
Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар топшириш тартиб қоидалари:
– конференция материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуман материаллари тўплам ҳолида чоп этилади. Ташкилий қўмита мақолаларни саралашни ўз зиммасига олади. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.
Конференцияда олимлар, тегишли соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар иштирок этишлари мумкин.
Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- мақола матнлари қоғоз ва электрон нусхада тақдим этилиши ёки mrdi_info@umail.uz, xab@mrdi.uz электрон почта манзилларига жўнатилиши талаб этилади;
- мақола матнлари 5 бетдан кам бўлмаган, “MS WORD” редакторида “Тimes New Roman” шрифтида, 14 размер шрифтида, 1,5 интервалда, ўлчамлари А-4 форматида, варақнинг чап томонидан 2,5 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган бўлиши лозим;
- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Навбатдаги қатордан муаллиф Ф.И.О. ва лавозими ёзилади. Кейинги қаторда уч тилда аннотация берилади. Матн охирида бир қатор жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллиф шахсан масъулдир.
-файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.
Анжуманда қатнашиш учун мақола матнини юбориш муддати 2019 йил 10 апрель.
Конференция тили: ўзбек, рус, инглиз
Конференция ташкилий қўмитаси: Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Мироншоҳ-123 уй. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти. Тел: (8 371) 255 98 39, faks: (8 371) 255 18 92 Е-mail: mrdi_info@umail.uz, xab@mrdi.uz