Mаълумки, Президентимиз ташаббуси билан “Ёш китобхон” кўрик-танловларининг ўтказилиши, юртимиз бўйлаб китоб акцияларининг ўтказилиши ёшларнинг китобга бўлган эътибори ва меҳри ортишига, олиб келмоқда ва ижобий натижа бермоқда. Бадиий асар ўқиш инсонни ҳар томонлама баркамол бўлишига, инсоний фазилатлар, хислатларни қалбида жо қилишига йўл очади.

Бу борада, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “5та ташаббус” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” марказининг янги ташкил этилган “Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани”да “Book cafe” фаолияти йўлга қўйилмоқда. Шу муносабат билан 2019 йилнинг 30 апрел санасида  “Талабалар медиа ижтимоий ва маданият маскани”да “Талабага 100 та китоб” мавзусида китоб акцияси ўтказилди.  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ушбу акцияда фаол иштирок етиб, 100 дан ортиқ қизиқарли  китоблар жамланмасини “Book cafe”  кутубхонаси учун тақдим  этди.  “Book cafe”  кутубхонаси жамоаси  бу туҳфани мамнуният билан қабул қилди.

Ёшлар маънавиятини юксалтиришда китобнинг ўрни катта. Ёшлар китобхонлиги ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш таълим тизимининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.