Кейинги йилларда юртимиз улкан ўзгаришларга юз тутмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинларининг тўлақонли таъминланиши натижасида очиқлик ва ошкоралик, шаффофлик каби тушунчалар шунчаки оддий гап эмас, балки халқимиз турмушининг ажралмас бўлагига айланди.
Бугун, 24 октябрь- якшанба.
Бутун дунё нигоҳи юртимизга қаратилган, десам янглишмайман. Зероки, айни пайтда юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.
Мен ҳам шу юртнинг фуқароси сифатида ўз яшаш ҳудудимда ташкил этилган 31-сайлов учаскасида ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим.
Сайлов участкасига ташриф буюрар эканман, юртдошларимизнинг фаоллиги ҳамда келажакка бўлган ишончларининг мустаҳкам эканлигининг гувоҳига айландим.
Албатта, ушбу ҳолат юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда янгиланишларнинг янa бир ифодаси бўлмоқда, десам муболаға бўлмайди.
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори.