Шашка ва Шахмат турлари бўйича талаба-ёшлар ўртасида институт биринчилиги мусобақалари ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар тарбиясига оид масалаларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар” режасида белгиланган вазифалар юзасидан, 4-5 ноябрь кунлари спортнинг Шашка ва Шахмат турлари бўйича талаба-ёшлар ўртасида институт биринчилиги мусобақалари ташкил этилди.
Беш муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган биринчилик мусобақалари талабалар ўртасида катта қизиқиш билан кутиб олинди ҳамда муросасиз баҳсларга бой бўлгани билан ёдда қолди.
Баҳслар якунига кўра, Шашка спорт туридан ўғил болалар жамоаси бўйича Тасвирий санъат факультети талабалари жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Амалий санъат ва дизайн факультети жамоаси фахрли иккинчи ҳамда Санъатшунослик ва музейшунослик факультети жамоаси фахрли учинчи ўрини қўлга киритишди.
Қизлар жамоасидан эса, Санъатшунослик ва музейшунослик факультети талаба-қизлари жамоаси биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Амалий санъат ва дизайн факультети жамоаси фахрли иккинчи ҳамда Тасвирий санъат факультети жамоаси фахрли учинчи ўрини қўлга киритишди.
Спортнинг Шахмат тури бўйича ўтказилган биринчилик мусобақаларида эса, талаба-қизлар ўртасида Эргашева Шоҳиста биринчи ўринни, Зокирова Сарвиноз иккинчи ҳамда Савриева Мафтуна учинчи ўринни қўлга киритишди.
Шахмат тури бўйича ўтказилган биринчилик мусобақаларида ўғил болалар ўртасида Абдумуталлибов Шохрух биринчи ўринни, Юлдашбоев Мухаммад фахрли иккинчи, Ортиқмирзаев Абдулазиз ва Сабуров Хусан фахрли учинчи ўринни қўлга киритишди.
Мазкур спорт мусобақалари давом этади ҳамда кейинги спорт мусобақаси 11 ноябрь санасида спортнинг Воллейбол тури бўйича ўтказилади.