«Соғ танда соғлом ақл» дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, инсоннинг аввало, сoғлиғи жойида бўлса у хотиржам бўлади, шунингдек, бор эътиборини жамият ривожига қаратиши мумкин ҳисобланади.
Хўш, бугунги тезкор даврда соғлигимизга қанчалик эътиборлимиз, ўзимиз учун қанча вақт ажратамиз?
Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Тошкент шаҳар соғломлаштириш маркази ходимлари Зафар Саманов ҳамда Сирожиддин Пирмоновлар иштирокида тюторлар ва профессор-ўқитувчилар учун ўтказилган навбатдаги семинар-тренингда ана шу саволларга жавоб изланди.
Семинарда бугунги кунда ўзимизни соғлиғимиз учун зарур бўлган оддий машқлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, эрталаб турганда югуриш, китоб мутолааси ва бошқа кўринишидан оддий кўринган машғулотларнинг инсон саломатлиги учун нақадар улкан ижобий таъсири, унинг бир қанча касалликларга даъво эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, иш жараёнида тез тез бажариб туриш лозим бўлган бир қанча машқлар ҳам амалда бажарилиб, уларнинг фойдаси ҳақида ҳам сўз юритилди.