“Ўткир респератор вирус инфекциялари ва уларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рссаомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида “Ўткир респератор вирус инфекциялари ва уларни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Абдуллаев, факультет тюторлари С.Исакулова, Б.Арабов, Ш.Иномхўжаев, С.Бўриев ҳамда факультет талабалари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини факультет декани Ш.Жуманиязов очиб берди. Сўнгра тадбир меҳмони Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 34-сонли Оилавий поликлиника шифокори терапевт Тожигул Камолова талабаларга мутахассис томонидан мавзу доирасида маъруза қилинди.
Шифокор ўткир респиратор касалликлар, вируслар қўзғатадиган, келиб чиқиши бир-бирига ўхшаш ўткир инфекцион касалликларнинг умумий номи ҳисобланаши, ўткир респиратор вирусли инфекция касалликлари белгилари учрайдиган бемор болаларнинг аксариятида тана ҳарорати кўтарилиши, бурун оқиши, аксириш каби мавсумий ЎРВИга хос белгилар кузатилилшини, агарда ушбу ҳолатлар юзага чиқса, тезлик билан шифокорга мурожаат қилиб, вирусга қарши ва антибактериал даво муолажалари олиб борилгандан сўнг, 3-4 кундан кейин касалликдан соғайиш мумкинлигини ҳақида батафсил тушунтирилди.

Бундан ташқари, талабаларга гигиена қоидаларига риоя қилиб, соғлом турмуш-тарзига амал қилишлари, тонгда югуришлари, жисмоний машқларни мунтазам бажариб туришларини, ўз соғликлари учун курашишларини тавсия этди.

Давра суҳбати давомида талабалар томонидан ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга мутахассис томонидан керакли тавсия ва жавоблар олишди.

Тадбир сўнгида факультет декани Ш.Жуманиязов талабаларга ўз тавсияларини билдирди ҳамда Тожигул Муратовнага бугунги ўтказилган мазмунли давра суҳбати учун миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаси топширилди.