Xotin-qizlar kengashi raisi saylandi

Бугунги кунда юртимизда хотин-қизларни жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини янада мустаҳкамлаш, улар учун таълим олишлари, самарали меҳнат қилишлари учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Айниқса, олий таълим муассасаларида талаба-қизлар билан ишлаш, уларнинг орзу-интилишлари ҳақида батафсил маълумот олиш, шунингдек, улар олдидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда хотин-қизлар маслаҳат кенгашларининг ҳам аҳамияти юқори.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ҳамда институтда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари иштирокида ташкил этилган йиғилишда ҳам айни шу жиҳат ҳақида сўз борди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда ташкилий масалар кўрилиб, институт хотин-қизлар маслаҳат кенгашига раис ҳамда факултетларда хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиларини сайлаш масласи ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, эндиликда ўзига яраша масъулиятли фаолият турига айланган ушбу вазифада фаолият олиб борадиган ходимлар учун моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳам назарда тутилмоқда.

Йиғилиш иштирокчиларининг танловига биноан Педагогика фанлари бу‌йича фалсафа доктори (Phd ), доцент Гўзал Шарипова Cодиқовна институт хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси вазифасига сайланди.

Гўзал Шарипова сўз олар экан, бу каби масъулиятли вазифа ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ҳамда бу вазифани аъло даражада уддалаш, хусусан, институтда фаолият юритаётган хотин-қизлар ва таҳсил олаётган талаба-қизларнинг кўмакчисига айланиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, биргаликда турли маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этишда институт раҳбарияти ва хотин-қизларига таянишини маълум қилди.