“Ғазалхонлик ва китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан Буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабат билан 7-14 февраль кунлари “Ғазалхонлик ва китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Бугун, институт Ахборот ресурс марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳамда Захириддин Мухаммад Бобурнинг қолдирган бой тарихий ва бадиий меъросини талабалар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида, китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Бу ўринда бизга бой адабиётимиз, унинг умрбоқий мавзулари, инсон камолотига доир ўлмас асарлар ёрдамга келади. Хусусан, ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлиш мумкин.