Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2-босқич магистрантларнинг Мутахассислик фанларидан якуний назорат кўриклари ўтказилди.
Кўриклар “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси профессори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон xалқ рассоми Собир Рахметов бошчилигидаги Комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Бўлажак мутахассислар томонидан тақдим этилган ҳар бир ижод намунаси синчиклаб, профессионал жиҳатдан таҳлил этилди. Негаки, бу ижодий ишларнинг муаллифлари тез фурсатларда якуний ҳимояга чиқиб, магистрлик даражасига давогар бўлишади. Бу еса ўзига хос масъулият.
Шунингдек, бугун ижодий ишларнинг илмий томонига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунки магистр-талабалар бакалавр босқичидан фарқли ўлароқ ўз мавзулари юзасидан илмий изланиш ҳам олиб боришлари лозим. Шуни ҳисобга олган ҳолда бу ишларга юқори талаблар асосида ёндашилди.