Ҳақиқий бахт нимада биласизми?! Ҳақиқий бахт бу – ҳам оилада, ҳам жамоада қадр ва эъзозни топа олиш, меҳр-муҳаббатни ҳис қила олишдадир.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали байрам дастури институтда фаолият олиб бораётган мўътабар аёлларимизнинг кўнглини тоғдек кўтарди.
Эътибор учун, эъзоз ва ҳурмат учун институтимиз ректори Аббосжон Мирзораҳимовга, жамоамизнинг самимий ва меҳридарё эркаклари ва йигитларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!
Эътиборингиз ҳурматимиз ва эъзозимиздадир!!!
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти аёллар жамоаси