Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар, мунис опа-сингиллар!

Аввало, Сизларни, бутун институтимиз хотин-қизларини гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, доимо оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман.

Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.

Бугунги кунда институтимизда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг орасида бир қатор профессор, фан доктори, доцент, фалсафа докторларининг борлиги бизнинг фахримиздир. Улар ўз билими ва истеъдолари билан институтимиз равнақига астойдил хизмат қилиб келишмоқда.
Бугунги кунда институтимизда кўплаб қизларимиз таҳсил олишмоқда. Шундай экан муҳтарама аёлларимизнининг муносиб вакиллари, яъни давомчилари бўлган истеъдодли қизларимиз кўпаётганидан хурсандман.

Азиз ва қадрли опа-сингиллар! Биз эркаклар бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни улуғлаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Тилагим, оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!


Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори
Аббосжон МИРЗОРАҲИМОВ