Kamoliddin Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn institutida uzoq yillardan buyon faoliyat olib borayotgan fidoyi ustoz, mahoratli ijodkor Korolkova Yelena Feodorovna о‘zining 70 yoshini qarshi oldi.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида узоқ йиллардан буён фаолият олиб бораётган фидойи устоз, маҳоратли ижодкор Королкова Елена Феодоровна ўзининг 70 ёшини қарши олди.


Шу мубосабат билан устознинг ҳамкасблари самимий муборакбод этишди ҳамда  институт ректори Аббосжон Мирзораҳимовнинг самимий табриги ва тилакларини етказишди.


Королкова Елена Фёдоровна 1952 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 

1976 йил Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.

1991 йилдан буён Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўқитувчи сифатида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирги кунга қадар ўз касбий фаолияти давомида Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантириш йўлида улкан ишларни амалга оширган.

   

Устоз ўзининг меҳнатсеварлиги, истеъдоди, фидойилиги, талабчан ва тиришқоқлиги сабаб кўплаб самарали натижаларни қўлга киритиб келмоқда.  Жумладан, Елена Федоровна Королкова доимий равишда ўтказиб келинадиган Марказий кўргазмалар залида, Тошкент фотосуратлар уйида, Галерея залларида Республика ва халқаро кўргазмаларда, Тасвирий санъат фестивалларида фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг ижоди АҚШ, Франция, Англия каби хорижий давлатларининг галерея ва кўргазма залларидан ўрин олган.